Россия Бош вазири Ўзбекистонга келди (видео)
Жамият
−
09 Сентябрь
10098Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин Ўзбекистонга келди.
Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ўзбекистон Бош вазирининг матбуот котиби Бекзод Ҳидоятовнинг маълум қилишича, ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказиш, Тошкент шаҳридаги ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда бошқа объектларга ташриф буюриш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Мальгинов Мишустин расмий ташриф билан Ўзбекистонга келаётгани, ҳозир ушбу тадбирга тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилганди.
LiveБарчаси