Россия Бош консуллиги дарвозасига машина бориб урилди

Олам

image

Бугун, 1 сентябрь куни эрталаб Австралиянинг Сидней шаҳрида оқ рангли йўлтанламас Россия Бош консуллигининг дарвозасига бориб урилди. Бу ҳақда ABC хабар берди.

Қайд этилишича, маҳаллий вақт билан соат 8:00 атрофида Янги Жанубий Уэлс полицияси консуллик яқинида турган шубҳали автомобиль ҳақида хабар топган. Полиция ходимлари 39 ёшли ҳайдовчи билан суҳбатлашишга уринган пайтда у машинани ҳайдаб консуллик ҳудудига кириб борган, аммо у фақатгина темир дарвозага урилиш билан ҳаракатни тугатган. 

Эркак ҳибсга олиниб, полиция бўлимига олиб кетилган. Автомобиль эса кейинчалик ҳудуддан эвакуатор ёрдамида олиб чиқилган.

Ҳодиса юзасидан текширув давом этмоқда. Тергов жараёнида Австралия федерал полицияси ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳаракатга ҳозирча Россия вакиллари муносабат билдирмаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия томонидан учирилган ракеталардан бири Киевда жойлашган Озарбайжон элчихонасидан атиги 100 метр нарига қулаб тушганди ва оқибатда бинога зарба тўлқини ортидан зарар етган. Расмий хабарда айрим деразалар сингани, консуллик бўлими томида ёриқлар пайдо бўлгани айтилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Австралия Сидней Россия Бош консуллиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг