Россия бир суткада қарийб 2 минг ҳарбий хизматчисини йўқотди
Олам
−
13:01 4103 2 дақиқа
Бугун, 17 сентябрь куни Россия қўшинларининг Украинага қарши урушдаги жанговор йўқотишлари 1 миллион 513 минг 490 нафарга етди. Сўнгги бир суткада эса Россия 1 960 нафар ҳарбий хизматчисини йўқотди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига таяниб “Ukrinform” хабар берди.
Қайд этилишича, уруш бошланганидан буён Россия қўшинлари 12 346 та танк, 25 345 та зирҳли жанговор машина, 49 863 та артиллерия тизими, 2 139 та кўп марталик ракета тизими, 1 645 та ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ва 442 та самолётини йўқотган.
Шунингдек, Россия томонининг йўқотишлари қаторида 356 та вертолёт, 2 644 та қуруқликдаги роботлаштирилган тизим, 520 508 та тезкор-тактик учувчисиз учиш аппарати, 5 111 та қанотли ракета, 35 та ҳарбий кема ва катер ҳамда 2 та сувости кемаси бор.
Бундан ташқари, 150 018 та транспорт воситаси ва ёнилғи цистернаси ҳамда 4 697 та махсус техника йўқ қилинган.
Сўнгги бир суткада Россия 1 та танк, 6 та зирҳли жанговор машина, 43 та артиллерия тизими, 7 та кўп марталик ракета тизими, 3 та ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими, 14 та қуруқликдаги роботлаштирилган тизим, 1 439 та учувчисиз учиш аппарати, 461 та транспорт воситаси ва ёнилғи цистернаси ҳамда 5 та махсус техникасини йўқотган.
Украина Бош штаби маълумотларига кўра, самолётлар, вертолётлар, қанотли ракеталар, ҳарбий кемалар, сувости кемалари бўйича сўнгги бир суткада янги йўқотиш қайд этилмаган.
“Ukrinform” хабарига кўра, Украина Мудофаа кучлари вақтинча босиб олинган Қримдаги Саки авиабазасида Россиянинг Су-24 самолётини ҳам уриб нишонга олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Украинадаги ҳар ойлик йўқотишлари янги ёлланганлар сонидан тахминан 6 минг кишига кўпроқ йўқотишларни ташкил этаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси“Бойсун дўпписи” патентланди
16 сентябр
Рональд Куманнинг аёли 65 ёшида вафот этди
16 сентябр