Россия ҳар ойда ёлланганига нисбатан 6 минг нафар кўпроқ ҳарбий йўқотяпти – ОАВ
World
−
09:13 759 2 minutes
Россиянинг Украинадаги ҳар ойлик йўқотишлари янги ёлланганлар сонидан тахминан 6 минг кишига кўпроқни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ғарблик мулозимларнинг баҳолашларига таяниб, “The Guardian” хабар берди.
Маълумотларга кўра, Россия кунига тахминан 1 минг кишини ёллашда давом этаётганига қарамай, охирги икки ой ичида ҳатто бу кўрсаткич ҳам ҳалок бўлганлар ва ярадорлар ўрнини босиш учун етарли бўлмаган.
“Бизнинг баҳолашимизча, Россиянинг ҳарбий ҳаракатлар оқибатида йўқотаётган одамлари сони ва у ёллашга муваффақ бўлаётганлар сони ўртасидаги фарқ ҳозирда ойига тахминан 6 минг кишини ташкил этмоқда”, дейди нашр манбаларидан бири.
Билдирилишича, Ғарб Россия Президенти Владимир Путин ушбу кадрлар танқислигига Украинанинг фуқаролик инфратузилмаси ва тинч аҳолисига зарбаларни кучайтириш қилиш орқали жавоб бермоқда, деб ҳисобламоқда.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг июль ойи бошидан бери россиялик қўшинлар Киевда баллистик ракеталардан ҳимояланиш воситалари етишмаслигидан фойдаланиб, 360 дан ортиқ ракета отган.
“Москва бу қишда украиналикларнинг энергетика инфратузилмасини вайрон қилиш орқали уларнинг жанговар руҳини синдиришга уринаётгани аниқ”, дейди мулозим.
Ғарб расмийлари, шунингдек, Россияда сафарбарликнинг янги тўлқинини ўтказиш катта сиёсий ва иқтисодий хавф-хатарлар билан боғлиқ деб ҳисоблайди. Масалан, 2022 йил кузидаги сафарбарлик пайтида тахминан бир миллион юқори малакали россиялик мамлакатни тарк этган. Бундан ташқари, техника ва офицерлар таркиби етишмаслигини ҳисобга олганда, Россия ҳарбийлари бир неча юз минг янги чақирилувчиларни қабул қила олиши ва таъминлай олиши ноаниқлигича қолмоқда.
Ғарб разведка хизматларининг фикрича, ҳозирда Путиннинг асосий мақсади – Киев иттифоқчиларининг қўллаб-қувватлаши сусайишига умид қилган ҳолда Украинани ҳолдан тойдириш кампаниясини давом эттириш, айниқса ҳукуматлар Россиянинг Европага эҳтимолий бостириб кириши хавотиридан чўчиб қолган бўлса.
Шу билан бирга, ғарблик мулозимлар таҳдид воқелиги сақланиб қолаётганига қарамай, “Путин НАТО билан тўғридан тўғри тўқнашувдан қочишни мутлақо хоҳлашини”, унинг таҳдидли риторикасини эса “парчаланган ва янада ожиз Европа”ни яратишга уриниш сифатида қараш кераклигини таъкидламоқда.
Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS) маълумотларига кўра, 2026 йил июль ойига келиб Россия армиясининг умумий йўқотишлари ҳалок бўлганлар ва ярадорлар билан бирга 1,4 миллион кишидан ошган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакат мудофаа-саноат мажмуаси олдига узоқ масофага зарба берувчи дронлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш вазифасини қўйгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August