Россия билан урушда қанча украиналик аскар ҳалок бўлгани айтилди
Олам
−
14 Ноябрь 2023
14020АҚШ расмийлари Украина Қуролли кучларининг Россия билан урушда йўқотишларини тахминан 190 минг аскарга баҳоламоқда. Бу ҳақда Британиянинг “The Economist” журнали хабар берди.
Маълумотларга кўра, урушда камида 70 минг украиналик аскар ҳалок бўлган, 120 мингга яқин киши жароҳатланган.
Нашр бу маълумотларни қаердан олганига аниқлик киритмаган.
Бошқа йўқотишлар қаторида, Украинада 4,8 миллионга яқин одам Россия ҳужумидан сўнг ишсиз қолган.
2023 йил октябрь ойида мамлакатдаги ишсизлик даражаси 2022 йил баҳоридаги 30 фоиздан 18,4 фоизга тушди, бироқ урушдан олдинги даражадан сезиларли юқорилигича қолмоқда, деб ёзган “The Economist”.
Бир тадқиқотга кўра, украиналик ишчиларнинг 17 фоизи уруш бошланганидан бери ўз касбини ўзгартирган. Юз минглаб одамлар армия сафига қўшилган.
Шунингдек, ишлаб чиқариш, қурилиш ва тоғ-кон саноатида кўпроқ хотин-қизларнинг иш бошлагани қайд этилган.