Россия Бахмутнинг шарқий қисми устидан назорат ўрнатди   

Олам

image

Бугун, 8 март куни Россиянинг “Вагнер” ёлланма гуруҳи раҳбари унинг кучлари Украинанинг Бахмут шаҳрининг шарқий қисмини тўлиқ назоратга олганини айтди. НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ҳам яқин бир неча кун ичида бутун шаҳар босқинчи армия қўлига ўтиши мумкинлигидан хавотирда. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, агар “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожиннинг даъвоси рост бўлса, бу рус қўшинлари бир неча ой ичида ўзларининг биринчи йирик ғалабасини қўлга киритганини, шаҳарнинг деярли ярмини назорат қилишларини англатади. 

“Бахмутка дарёсининг шарқидаги ҳамма нарса бутунлай “Вагнер” назорати остида”,  деб ёзган Пригожин ўз Telegram-каналида. 

Дарё Донецк вилоятининг Россия босиб олган ҳудудининг чеккасида жойлашган Бахмутни иккига ажратади. Шаҳар маркази дарёнинг ғарбий томонида жойлашган. 

Шунингдек, НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Стокгольмда пессимистик нота билан чиққан. У Европа Иттифоқи мудофаа вазирлари йиғилиши олдидан Россия жангга қўшимча қўшин киритаётганини айтган. 

“Улар катта йўқотишларга дуч келишди, лекин шу билан бирга, Бахмут яқин кунларда охир-оқибат қулаши мумкинлигини инкор эта олмаймиз. Бу урушда бурилиш нуқтаси бўлиши шарт эмас. Биз Россияни камситмаслигимиз керак, биз Украинага ёрдам беришда давом этишимиз керак”, деган Столтенберг.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина Президенти Владимир Зеленский Шарқий фронтда – Бахмут атрофида шиддатли жанглар бўлаётганини айтган эди. Кейинчалик “Вагнер” раҳбари агар унинг қўшинлари ўқ-дорилар билан таъминланмаса, Бахмут атрофидаги Россиянинг позицияси хавф остида қолиши ҳақида огоҳлантирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бахмут

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made