Россия Арманистондаги элчисини чақириб олди

Олам

image

Россиянинг Арманистондаги элчиси Сергей Копиркин маслаҳатлашувлар учун Москвага чақирилди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

“24 май куни Россия Федерациясининг Арманистон Республикасидаги элчиси Копиркин маслаҳатлашувлар учун Москвага чақирилди”, дейди Захарова.

Хабарда бошқа тафсилотлар келтирилмаган. Ушбу қарорнинг сабаби ҳам очиқланмаган.

Россия ва Арманистон муносабатлари оғирлигича қолмоқда. Бунинг сабаби Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги можарода. Ереваннинг таъкидлашича, 2020 ва 2023 йиллардаги можаронинг сўнгги авж олишлари чоғида ҳар икки томон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо бўлса-да, Москва зарур ёрдам кўрсатмаган.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян яқинда Москва билан муносабатларни танқид қилди. Хусусан, у Ереваннинг мудофаа бўйича қўшма иттифоқ – КХШТ ишидаги иштирокини тўхтатди, шунингдек, 1992 йилдан бери давом этаётган пойтахт аэропортида россиялик чегарачилар ишини тўхтатди.

Маълумот учун, Россия Президенти Владимир Путин 8 май куни Москвада Пашинян билан учрашувда Россия ва Арманистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар муваффақиятли ривожланаётганини қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг