Россия Америкадаги университетлардан бирини номақбул ташкилот деб топди

Олам

image

Россия Федерацияси Бош прокуратураси Yale университети (АҚШ) хорижий ташкилотининг фаолиятини Россия мамлакат ҳудудида номақбул деб тан олиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қарорда университет фаолияти Россиянинг ҳудудий яхлитлигини бузиш, давлатнинг халқаро блокадаси ва унинг иқтисодий асосларига путур етказиш, шунингдек, мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилгани қайда этилган.

“Университетда Халқаро муносабатлар мактаби жойлашган бўлиб, у стипендия дастури бўйича талабаларни “глобал лидерлик” учун тайёрлайди, лекин аслида хорижий мамлакатларнинг мухолифат лидерларини тайёрлайди”, дейилган хабарда.

Бош прокуратурага кўра, дастурнинг россиялик битирувчилари орасида “Коррупцияга қарши кураш фонди” экстремистик ташкилоти раҳбарлари ва фаоллари ҳам бор, улар мактабда олган билим ҳамда технологияларидан Россияда норозилик фаоллигини кучайтириш учун фойдаланганлар.

“Интернетда Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ва Россиянинг иқтисодий салоҳиятини сезиларли даражада чеклаши мумкин бўлган янги, самаралироқ санкцияларни жорий этиш чақириқлари тарқалмоқда”, дея таъкидлайди ташкилот.

Таъкидланишича, университет Ғарб давлатлари томонидан ноқонуний равишда ушлаб турилган Россия активларини кейинчалик Украина Қуролли кучларини молиялаштириш учун фойдаланиш мақсадида олиб қўйишнинг қонуний асослари устида ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гарвард университети АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмуриятининг университетга халқаро талабаларни қабул қилиш ваколатини бекор қилиш қарори юзасидан судга мурожаат қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Бош прокуратура Yale номақбул ташкилот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг