Роналдунинг расмий ўйинлардаги голлари 902 тага етди
Спорт
−
21 Сентябрь 2024 4392 1 дақиқа
“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду яна гол урди. 20 сентябрь куни Саудия Арабистони чемпионатининг 4-туридан ўрин олган ўйинда португалиялик футболчи “Ал-Иттифоқ” дарвозасини ишғол қилди.
Форвард 33-дақиқада пенальтини голга айлантирди. “Ал-Наср”нинг янги бош мураббийи Стефано Пиоли учун дебютга айланган учрашув ар-риёдликлар ғалабаси билан якунланди – 3:0.
Роналду жорий мавсум бошлангандан бери клуб ва терма жамоа сафида ўтказган 8 та ўйинининг еттитасида гол урди ва расмий ўйинларидаги голлари сонини 902 тага етказди. 7 та голдан ташқари мазкур учрашувларда Криштиану Роналду 2 та голли узатмани ҳам амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду футболдан кетгач нимани соғиниши хабар қилинганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025