Роналду футболдан кетгач нимани соғинишини маълум қилди
Спорт
−
20 Сентябрь 2024
6899Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан сўнг гол ургандаги туйғуни соғинади. Бу ҳақда у ўз YouTube каналидаги видеоларидан бирида айтди.
“Ўйлайманки, гол урганимдан кейинги адреналинни соғинаман”, дейди Роналду.
Роналду “Ал-Наср”да 2023 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Футболчининг клуб билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда португалиялик барча турнирларда 5 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Бунгача португалиялик футболчи Лиссабоннинг “Спортинг”, Англиянинг “Манчестер Юнайтед”, Испаниянинг “Реал” ва Туриннинг “Ювентус” клубларида тўп сурган.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь