Роналдунинг Instagram’даги реклама пости нархи маълум бўлди

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Instagram’да битта реклама пости учун оладиган ҳақи миқдори бўйича энг юқори кўрсаткичга эга спортчи ҳисобланади. Бу ҳақда “LiveScore” нашри хабар берди.

Нашрнинг сўнгги ҳисоб-китобларига кўра, португалиялик юлдузнинг битта ҳомийлик пости тахминан 3,2 миллион долларга (37 миллиард 657 миллион 920 минг сўм) баҳоланмоқда.

Американинг “Интер Майами” клуби ҳужумчиси Лионель Месси битта реклама пости учун тахминан 2,7 миллион доллар (31 миллиард 773 миллион 870 минг сўм) олиши мумкин. Ушбу кўрсаткич бўйича аргентиналик футболчи иккинчи ўринда қайд этилган.

Ҳиндистонлик крикетчи Вират Коли ҳар бир реклама пости учун 1,46 миллион доллар кўрсаткич билан учинчи ўринни эгаллаган. Бразилиялик Неймарнинг ҳомийлик пости 1,21 миллион долларга, баскетболчи Леброн Жеймсники эса 866 минг долларга баҳоланган.

Қайд этилишича, мазкур рақамлар спортчиларнинг ўзлари томонидан эълон қилинган расмий реклама тарифлари эмас. Улар спортчиларнинг аудитория ҳажми ҳамда ижтимоий тармоқ аккаунтларининг тижорий кўрсаткичлари асосида ҳисобланган тахминий қийматлар ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг