Роналдуда вирусли инфекция аниқланди
Спорт
−
16 Сентябрь
16316Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби юлдузи Криштиану Роналду Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида “Ал-Шорта”га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, 39 ёшли ҳужумчининг соғлиғи ёмонлашган. Тиббий кўрик натижасида португалиялик футболчида вирусли инфекция аниқланган. “Ал-Наср” шифокори футболчига даволаниш курсини ёзиб берди. Криштиану бўлажак учрашувда иштирок этмайди.
Маълумот учун, Криштиану Роналду 2023 йилнинг январидан буён Риёд клубида тўп тепиб келмоқда. Унинг “Ал-Наср” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Жорий мавсум футболчи клуб сафида мамлакат чемпионатида 3 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналдунинг интернетдаги обуначилари сони 1 миллиардга етгани хабар қилинганди.