Роналду ЖЧдаги энг кўп маош олувчи футболчи деб топилди
Спорт
−
05 июн 5273 2 дақиқа
Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 2026 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчилари орасидаги энг кўп маош олувчи футболчилар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Sportico” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, Роналду сўнгги 12 ой давомида солиқлар ва агентлик комиссияларини ҳисобга олмаган ҳолда 295 миллион доллар даромад олган. Унинг 230 миллион доллари “Ал-Наср” билан тузилган шартнома ҳисобига тўғри келса, яна 65 миллион доллари реклама ва ҳомийлик келишувларидан келиб тушган.
Рейтингда иккинчи ўринни “Интер Майами” ҳамда Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси эгаллади. У жами 140 миллион доллар даромад топган бўлиб, бу маблағнинг 70 миллион доллари майдондаги фаолиятидан, қолган 70 миллион доллари эса тижорий лойиҳалар ва реклама шартномаларидан тушган.
Кучли учликни “Реал Мадрид” ҳужумчиси Килиан Мбаппе якунлаб берди. Франциялик футболчи 100 миллион доллар даромад қилган бўлиб, шундан 70 миллион доллари маош ва мукофот пуллари, 30 миллион доллари эса реклама шартномалари ҳисобига тўғри келади.
Топ-10 рўйхатидан қуйидаги футболчилар ҳам ўрин олган:
- Эрлинг Ҳоланд (“Манчестер Сити”, Норвегия терма жамоаси) – 80 миллион доллар;
- Винисиус Жуниор (“Реал Мадрид”, Бразилия терма жамоаси) – 60 миллион доллар;
- Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”, Миср терма жамоаси) – 55 миллион доллар;
- Садио Мане (“Ан-Наср”, Сенегал терма жамоаси) – 54 миллион доллар;
- Риёд Маҳрез (“Ал-Аҳли”, Жазоир терма жамоаси) – 53 миллион доллар;
- Жуд Беллингем (“Реал Мадрид”, Англия терма жамоаси) – 44 миллион доллар;
- Ламин Ямаль (“Барселона”, Испания терма жамоаси) – 43 миллион доллар.
Live
Барчаси