Роналду захирага олингани учун Рангникдан норози бўлди
Спорт
−
20 Январь 2022
5941“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду Англия Перемьер лигаси 17-туридан ўрин олган “Брентфорд”га қарши учрашувнинг 70-дақиқасидаёқ захирага олинганини “ҳазм қила олмади”. 3:1 ҳисобида ғалаба қозонилган баҳсда футболчи ўз ўрнини ҳимоячи Гарри Магуайрга бўшатиб берди.
Гап шундаки, жамоа бош мураббийи Ральф Рангник уни алмаштиришга қарор қилганидан сўнг, 36 ёшли португалиялик футболчи норозилик билан трибунага чиқди ва захира ўриндиғига эмас, балки яқин атрофдаги зинапояга ўтирди. Криштиануга спорт кийими берилганида эса уни оёғи остига ташлади.
Рангник Роналдуни шахсан ишонтириши керак эди ва у Криштианунинг олдига бориб, вазиятни тушунтирди. Шундан сўнг футболчи бироз хотиржам бўлди.
Бундан аввал, Роналду “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиши мумкинлигини айтиб ўтганди.
Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли футболчи жорий мавсумда «Манчестер Юнайтед» сафида барча турнирлар доирасида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь