Роналду “Ювентус”ни судга беради
Спорт
−
16 Сентябрь 2023
7996Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду “Ювентус” клубини судга беришга қарор қилди. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” хабар берди.
Манбага кўра, футболчи “Ювентус” томонидан COVID-19 даврида тўланмай қолган маошини суд орқали ундириб олмоқчи. Дастлабки маълумотларга кўра, Роналдунинг 19,9 миллион евро миқдоридаги пули туринликларда қолиб кетган.
Гап шундаки, 2019 йилдаги пандемия даврида “Ювентус” португалиялик ҳужумчи билан яширин келишувга эришган, бу эса Турин клубига коронавирус даврида маош тўлашни кечиктириш имконини берганди. Аммо клуб келишув доирасида форвардга ваъда қилинган 19,9 млн еврони ҳали ҳам ўтказмаган. Мазкур шартномада агар Криштиану жамоадан кетган тақдирда ҳам белгиланган пул тўлиқ тўлаб берилиши кўрсатилган.
Шу боис Роналду Турин прокуратурасидан тегишли ҳужжатлар сўраб, судга мурожаат қилишга қарор қилди.
Айтиш жоиз, аввалроқ Пауло Дибала “Ювентус” билан пул борасидаги муносабатларни суддан ташқарида ҳал қилиб олган, клуб 3 миллион евро қарзини тўлашга рози бўлган эди.