Роналду “Юнайтед”да қоладими? Унга фақат Саудиядан таклиф бор

Спорт

image

Португалия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” футболчиси Криштиану Роналду ушбу трансфер ойнасида катта эҳтимол билан инглиз клубида қолади. Бу ҳақда “Тhe Athletic” нашри ёзмоқда.

Манбага кўра, 37 ёшли ҳужумчи Манчестер клубини шу ёзда тарк этиши деярли имконсиз. Бунга Роналдунинг “Манчестер Юнайтед”нинг машғулотларида тўлақонли иштирок этаётгани ёрқин мисолдир.

Роналдунинг потенциал харидорларининг доираси тор. “Манчестер Юнайтед” унга фақат Саудия Арабистонининг номи ошкор этилмаган клубидан аниқ сўров олди, холос.

“Юнайтед” омма олдида Роналду сотилмайди деган позицияни эгаллади. Аммо жамоа ичида бошқача фикр ҳукмронлик қилган. Роналдуни сотишни истамаганларнинг бир қисми ушбу позициясини клубнинг мавжуд ҳужумчиларининг кучига ишончи комил эмаслиги билан изоҳлаган. “Манчестер Юнайтед” раҳбарлари Антони Марсьяль бутун мавсум давомида барқарор ўйнай олишига шубҳа қилмоқда. 

Хулоса шуки, “Манчестер Юнайтед”нинг мавсумолди турнеси ўтказиб юборган ва Эрик тен Хаг қўли остида деярли машғулот ўтамаган Роналду катта эҳтимол билан клубда қолса керак.

Аввалроқ, 37 ёшли футболчи Англия Премьер лигасининг янги мавсуми бошлангунча “Юнайтед”дан кeтиш ниятида экани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2021 йилдан буён “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. Ўтган мавсумда Роналду “қизил иблислар” сафида барча мусобақаларда 38 та ўйин ўтказиб, 24 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширган. “Тransfermarkt” портали португалиялик иқтидор эгасини 35 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг