Роналду Евро-2028 да иштирок этмоқчи
Спорт
−
14 июл 47310 1 дақиқа
Португалия терма жамоаси юлдузи Криштиану Роналду ҳозирда 41 ёшдаги бўлишига қарамай, Евро-2028 мусобақасида иштирок этмоқчи. Бу ҳақда португалиялик футбол агенти Паулу Барбоза маълум қилди.
“Афсуски, Роналду Евро-2028 га боради. Янги бош мураббий Жорже Жезуш у билан “Ал-Наср”да бирга ишлаган. Менимча, у Роналдуни терма жамоага чақириши мумкин. Аммо у асосий таркиб футболчиси бўлмаслиги ҳам эҳтимол”, дейди Барбоза.
Португалия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Испанияга 1:0 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этган эди.
Беш карра “Олтин тўп” соҳиби Криштиану Роналду мазкур учрашув олдидан бу Жаҳон чемпионати унинг фаолиятидаги сўнггиси бўлишини маълум қилганди. Шу тариқа, афсонавий ҳужумчи фаолияти давомида Жаҳон чемпионлигини қўлга кирита олмади.
Роналду Португалия терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижасини 2006 йилда қайд этган бўлиб, ўшанда жамоа тўртинчи ўринни эгаллаган эди.
Live
Барчаси