Роналду ва Златан Ибрагимович бокс тушиши мумкин
Спорт
−
26 Август
7884Британиялик блогер ва Misfits Boxing промоутерлик компанияси асосчиси, КSI номи билан машҳур Дежи Олатунжи футбол юлдузлари Криштиану Роналду ва Златан Ибрагимович ўртасида бокс жангини ташкил этишга қизиқиш билдирди. Бу ҳақда “Essentially Sports” хабар берди.
“Роналду ва Ибрагимович ўртасида жанг? Нима бўлишини хеч қачон олдиндан била олмайсан. Роналду Ибрагимовичга қарши – бу ажойиб бўларди”, деган Олатунжи.
Португалиялик Криштиану Роналду айни пайтда 39 ёшда. Швециялик Златан Ибрагимович эса 42 ёшда.
Маълумот учун, Misfits Boxing юлдузлар ва ижтимоий медиа шахслари ўртасидаги бокс жангларини ташкил қилувчи компания. Ушбу ташаббусни YouTube юлдузи КSI Wasserman Boxing ва бошқа ҳамкорлар билан биргаликда 2022 йилда бошлаган. Жумладан, 31 август куни Ирландиянининг Дублин шаҳрида Misfits Boxing X Series 17 тадбири бўлиб ўтади, унда “Лестер Сити”нинг собиқ ҳимоячиси ва Англия чемпиони Дэнни Симпсон YouTube блогери Дэнни Ааронсга қарши жанг қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик профессионал боксчи, беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, 47 ёшли Флойд Мейвезер Мексикада Нью-Йорк мафиясининг бошлиғи бўлган марҳум Жон Готтининг набираси, 31 ёшли Жон Готти III га қарши реванш жангида иштирок этганди.