Роналду тўйига Мессини таклиф қилди – манба

Спорт

image

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду бўлажак турмуш ўртоғи Жоржина Родригес билан бўладиган тўйига узоқ йиллик рақиби Лионель Мессини ҳам таклиф қилди. Бу ҳақда журналист Эсегбона Луис маълум қилди.

Манбага кўра, маросимга шунингдек Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ва Роналду билан яқин дўстона муносабатларга эга бўлган UFC’нинг собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов ҳам таклиф этилган.

“The Sun” нашрининг ёзишича, тўй жорий йилнинг 8 август куни Португалиянинг Мадейра оролида бўлиб ўтади. Никоҳ маросими Фуншал соборида ташкил этилади, шундан сўнг меҳмонлар беш юлдузли меҳмонхонадаги тантанали қабулга йўл олади.

Хабарда айтилишича, тадбир муносабати билан меҳмонхонанинг икки қавати ҳамда бир нечта бар ҳудудлари икки кун фақат тўй меҳмонлари учун ажратилади.

Маълумот учун, Криштиану Роналду ва Жоржина Родригес 2016 йилдан буён бирга ҳаёт кечириб келмоқда. Улар 5 нафар фарзандни – Криштиану Жуниор, Ева ва Матео ҳамда қизи Алана Мартина ва Белла Эсмералдани тарбиялаб келмоқда. Жуфтлик 2025 йил августида муносабатларини расман фотиҳа билан мустаҳкамлаган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг