Роналду шунчаки энг зўри – Сульшер “Тоттенхэм” билан ўйин ҳақида
Спорт
−
31 Октябрь 2021
7172“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер Англия Премьер лигасининг 10-туридан ўрин олган “Тоттенхэм”га (3:0) қарши ўйиндаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
“Мен бу ерда уч йил мураббий сифатида ишладим. Эдинсон Каванининг машғулотлардаги кўрсаткичи худди ёш футболчиларникидек. У ва Роналду бир-бирини ҳурмат қилади. Рафаэль Варан эса ажойиб футболчи. Вазиятни яхши ўқий олади. У жуда тезкор ва тажрибали. Биз кеча ажойиб вазиятлар яратдик. Биз учун асосийси биринчи гол бўлди. Бруно Фернандеш қандай “пас” берганини кўрдингиз. Криштиану Роналду бир вазиятда гол уролмаса, диққатини дарҳол кейингисига қаратади. У шунчаки энг зўри. Агар Криш тўп узатилаётган вақтда тўғри жойда бўлмаса, демак, у Роналду эмас.
Бугунги ўйин меҳнаткашлик, тартиб-интизом ва тўпни дарвозамиздан узоқлаштиришга асосланган эди. Биринчи гол ўйин тақдирини ва сценарийсини белгилаб беради”, дейди Сульшер.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 30 октябрь куни “Манчестер Юнайтед” сафарда “Тоттенхэм” устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Маълумот учун, ушбу учрашувда гол ва голли узатмани амлага оширган Роналду фаолиятида 11-марта “шпорлар” дарвозасини ишғол қилди. 36 ёшли португалиялик футболчи ҳеч бир инглиз клубига бу қадар кўп гол урмаган. Бундан ташқари, у кетма-кет 6 ўйиндан бери “Тоттенхэм”га гол уриб келмоқда.
LiveБарчаси