Роналду Саудия Арабистонини тарк этди – ОАВ
Спорт
−
04 Февраль 9689 1 дақиқа
Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналду клуб раҳбарияти билан можаро туфайли “Ал-Наср”нинг ўйинлари ва машғулотларида қатнашмаяпти ва Саудия Арабистонини тарк этди. Бу ҳақда “Speedline” хабар берди.
Манбага кўра, Роналду норозилик сабаб нафақат машғулотларда қатнашмаган, балки Саудия Арабистонини тарк этиб, Португалияга йўл олган.
Журналист Абдулазиз Ал-Оссеимининг билдиришича, ҳужумчи “Ар Риёд” билан ўйин олди ва ўйиндан кейинги машғулотларда қатнашмаган. Шу муносабат билан Роналду жорий йилнинг июнь ойидаёқ “Ал-Наср”дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.
Кўриб чиқилаётган вариантлар қаторига Европага қайтиш ёки MLS клубларига ўтиш киради. Маълумотларга кўра, футболчининг товон пули 50 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналдунинг “Манчестер Юнайтед”га қайтиши масаласи бўйича футболчининг яқин атрофидагилар билан дастлабки музокаралар бошлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси