Португалия МТЖ футболчилари Роналдунинг шарафига махсус либос кияди
Sport
−
16:36 95 1 minute
Португалия миллий терма жамоаси футболчилари Миллатлар лигаси доирасида Данияга қарши ўйинда жамоани тарк этган собиқ жамоа сардори Криштиану Роналду шарафига 7-рақамли либосда майдонга чиқади. Бу ҳақда “A Bola” нашри хабар берди.
Бугун, 14 ноябрь куни Португалия Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг навбатдаги турида Данияни қабул қилади. Манбага кўра, махсус либосда майдонга тушиш қарори жорий йилнинг 12 ноябрь куни Португалия футбол федерацияси президенти Педру Проэнса, миллий терма жамоа бош мураббийи Жорже Жезуш ҳамда футболчилар Бернарду Силва, Рубен Диаш ва Бруну Фернандеш иштирокидаги учрашувда қабул қилинган.
UEFA томонидан тасдиқланган рамзий тадбир доирасида ўйиннинг 7-дақиқасида ҳам Роналдуга ҳурмат кўрсатилади. Шунингдек, федерация ноябрь ойидаги йиғин давомида футболчи терма жамоа базасида одатда фойдаланган хонани бўш қолдиришга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 ноябрь куни Криштиану Роналду Португалия миллий терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилган эди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November