Роналду МЮ билан музокараларни бошлади – ОАВ

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубига қайтиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Topskills Sports UK хабар берди.

Манбага кўра, португалиялик футболчининг “Олд Траффорд”га қайтиши масаласи бўйича Роналдунинг яқин атрофидагилар билан дастлабки музокаралар аллақачон бошланган.

Хабарларда айтилишича, беш карра “Олтин тўп” соҳиби “Манчестер Юнайтед”га ўтиш учун маошини камайтиришга тайёр. Агар музокаралар муваффақиятли якунланса, Роналду Саудия Арабистонини тарк этиб, яна “қизил иблислар” сафида тўп суриши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Криштиану Роналду Саудия Арабистони Давлат инвестиция жамғармаси (PIF)нинг клубга бўлган муносабати ва жамғарма томонидан бошқариладиган рақиб жамоаларга нисбатан кўрсатилаётган эътиборидан норозилиги сабабли “Ал-Наср”да ўйнашдан бош тортганини маълум қилган эди. Кейинчалик бу норозиликлар фонида Роналду Саудия Арабистонини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед” “Ал-Наср”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг