Роналду Холандга етиб олди

Спорт

image

“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду 2023 йилдаги 50-голини урди. 38 ёшли португалиялик футболчи Саудия Арабистони Қирол кубоги чорак финалида “Аш-Шабаб” дарвозасига тўп киритди.

Шу тариқа, Роналду клуб ва терма жамоа сафида 49 тадан гол урган ҳужумчилар Ҳарри Кейн ва Килиан Мбаппени ортда қолдириб, Эрлинг Холандга (50 та гол) етиб олди.
“Ал-Наср” “Аш-Шабаб”ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди ва турнирнинг ярим финалига йўл олди. Энди жамоа кейинги босқичда “Абҳа”ни мағлуб этган “Ал-Халаж” билан ўйнайди.

Маълумот учин, Роналду “Ал-Наср”да 2023 йилнинг январидан буён тўп сурмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда Роналду клуб сафида барча турнирларда 22 та ўйин ўтказиб, 20 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Роналду Холанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг