Роналду Бензема ва Кантега қарши “Икки муқаддас масжид қўриқчиси” кубоги учун курашади
Олам
−
25 Июнь 2023
9481Жорий йил бошида Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубига ўтган португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду 2022/2023 йилги мавсум якунида Жидданинг “Ал-Иттиҳод” клуби билан шартнома имзолаган франциялик футболчилар Нголо Канте ва Карим Бенземага қарши “Икки муқаддас масжид қўриқчиси” кубоги учун баҳс олиб боради.
Мазкур кубокни ўтган мавсум якунида Канте ва Бензема тўп сурадиган “Ал-Иттиҳод” клуби ютиб олганди. Совриндорларга чемпионат олтин медаллари билан бирга 5 миллион риёл (1,3 млн доллар) ҳам тақдим этилганди.
Бундан кўриниб турибдики, янги, 2023/2024 йилги мавсумда катта эҳтимол билан таркибини юлдуз футболчиларга тўлдираётган риёдликлар ва жиддаликлар бир бирига потенциал рақиб бўлади.
Маълумот учун, кубокнинг номланиши Исломий мамлакат ҳисобланган Саудия Арабистонидаги икки муқаддас масжид, Масжидул Ҳарам ва Масжидул Набавий номлари билан узвий боғлиқдир. Уларнинг қўриқчилари (эгалари) Айюбийлар сулоласи ҳисобланади ва соврин айнан улар томонидан молиялаштирилади.
Ислом динини тан олган Жидда клубидаги жамоадош францияликлар Канте ва Бензема учун бу кубок анча қадрли бўлиши аниқ. Бироқ эътиқод жиҳатидан оралиқда бўлган Роналду эса чемпионликка қай даражада ошиқиши номаълум.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси