Роналду “Ал-Наср”нинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади – Романо

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби  ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду жамоанинг бугун, 6 февраль куни “Ал-Иттиҳод”га қарши бўлиб ўтадиган навбатдаги учрашувида майдонга тушмайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, португалиялик футболчи жамоа ичида ёки Саудия клуби раҳбарияти билан бевосита можарога дуч келмаган. Шунингдек, 41 ёшли ҳужумчининг соғлиғи ёки жисмоний ҳолати билан боғлиқ муаммолар ҳам йўқ.

Бироқ, Роналду Саудия Арабистони Давлат инвестиция жамғармаси (PIF) томонидан айрим клубларни бошқариш услубидан ҳануз норози экани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, футболчи PIF жамоа раҳбариятидаги ўзгаришлар бўйича аниқ кафолат бермаса, жорий йилнинг июнь ойида клубни тарк этиш учун трансфер сўраши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду норозиликлар сабабли Саудия Про-лигасининг 20-туридан ўрин олган “Ар-Риёд”га қарши (0:1) учрашувни ҳам ўтказиб юборган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Криштиану Роналду “Ал-Наср”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг