Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм олинади

Спорт

image

Netflix афсонавий бразилиялик футболчи Роналдиньо ҳақида “Ягона ва ягона” номли ҳужжатли фильм суратга олишини тасдиқлади. Бу ҳақда “Versus” нашри хабар берди.

Манбага кўра бразилиялик футбол афсонаси ҳақидаги фильм уч қисмдан иборат бўлади ва жорий йилнинг 16 апрель куни намойиш этилади. Унда илгари ҳеч қачон кўрсатилмаган архив кадрлари, шунингдек, Лионель Месси ва Роберто Карлос билан интервьюлар ўрин олади. 

Фильмда Роналдиньонинг фаолиятидаги энг ёрқин ва мураккаб лаҳзалар, шунингдек, унинг қандай қилиб футбол тарихидаги энг кўп соврин ютган ўйинчилардан бирига айлангани ҳақида ҳикоя қилинади.

Архив кадрлари билан бирга, ҳужжатли фильмда Роналдиньонинг бугунги ҳаёти ва саҳна ортидаги воқеалар ҳам кўрсатилади.

Мазкур лойиҳа Netflix томонидан Бразилиянинг футболга бўлган муҳаббати ҳақида суратга олинаётган учта фильмнинг бири ҳисобланади. Қолган иккита лойиҳа – “USA 94: Бразилиянинг шон-шуҳратга қайтиши” ва “Ўйиннинг илдизи” бўлиб, улар жаҳон чемпионати арафасида намойиш этилиши режалаштирилган.

Футбол тарихидаги энг машҳур шахслардан бири бўлган Роналдиньо ҳақидаги ушбу ҳужжатли фильм Netflix платформасида футболга бағишланган бошқа лойиҳалар қаторига қўшилади. Улар орасида АҚШ аёллар терма жамоаси ҳамда Винисиус Жуниор ҳақидаги ҳужжатли фильм ҳам бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Роналдиньо Netflix ҳужжатли фильм

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг