“Рома” мухлислари Шомуродовнинг кетишини хоҳламаяпти

Спорт

image

Римнинг “Рома” клуби мухлислари ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродовнинг жамоада қолиши кераклигини ёзмоқда.

Кеча, 26 январь куни Италия чемпионати доирасида “Рома” меҳмонда “Удинезе”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг иккинчи таймида ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди. Шомуродов тушиши билан фаоллик кўрсатди, ҳатто римликларга пенальти олиб келган ҳужумда қатнашди. Ўйин давомида бир қанча хавфли вазиятлар яратди. 

Баҳсдан кейин “Рома” мухлислари клубнинг расмий саҳифасида Элдор Шомуродовни қўллаб-қувватлади ва унинг жамоада қолиши ҳақида фикрлар қолдирди.

Маълумот ўрнида, Шомуродов римликлар сафига 2021 йилда келиб қўшилган ва унинг амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжаллаган. Жорий мавсумда у “Рома” таркибида 15 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 29 ёшли футболчининг “Венеция”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Элдор Шомуродов Италия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг