Ролан Гаррос мусобақаси бекор қилинмаслиги мумкин
Спорт
−
14 Март 2020
2922Коронавирус пандемияси туфайли Францияда бўлиб ўтадиган барча турнирлар вақтинча тўхтатилди. Шундай бўлса-да, теннис бўйича катта дубулға таснифига кирувчи йилнинг энг нуфузли турниридан бири Ролан Гаррос мусобақаси бекор қилинмаслиги мумкин.
“Ролан Гаррос турнирига бир неча ойдан сўнг старт берилади. Айни вақтда мусобақани бекор қилишни истамаяпмиз. Франция теннис федерацияси, талаб қилинганидек, оммавий спорт турларини тўхтатиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилишда ҳукумат кўрсатмаларига амал қилади”, дея изоҳ қолдирган Ролан Гаррос Twitterʼдаги расмий саҳифасида.
Маълумот ўрнида, Ролан Гаррос мусобақаси жорий йилнинг 24 май ойидан 7 июнь кунига қадар давом этиши режалаштирилган.
Ўтган йили бўлиб ўтган мусобақада эркаклар яккалик баҳсида испаниялик Рафаэль Надаль бош совринни қўлга киритган эди.
Ушбу мусобақада аёллар яккалик баҳсида эса руминиялик Симона Халеп ғолибликни қўлга киритганди.
Ўтган йили ушбу турнир орқали Рафаэль Надаль 14 980 000 АҚШ доллари ишлаб топган бўлса, Симона Халеп 14 812 000 АҚШ долларини қўлга киритган.
Ролан Гаррос турнири Франциянинг Париж шаҳрида ўтказилади. Ушбу мусобақа ўйинлари қумли кортларда ўтказилади. Ролан Гаррос мусобақаси Франция очиқ чемпионати, деб ҳам юритилади.
LiveБарчаси