РФ қўшни давлатлар хавфсизлиги учун масъуллигини эсдан чиқармайди — Путин

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия қўшни давлатларнинг хавфсизлиги учун жавобгарликни унутмайди ва минтақавий можароларнинг эскалациясига ўз ҳиссасини қўшишда давом этади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин Халқаро хавфсизлик бўйича Москва конференциясида айтиб ўтди.

У Россияни қўшни мамлакатлар билан “ажралмас тарихий, маданий ва инсоний алоқалар” орқали яқинлаштираётганини эслатиб ўтди.

“Биз минтақавий можароларнинг кескинлашувига, умумий қитъамизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга ўз ҳиссамизни қўшишда давом этамиз”, деган Путин конференция очилишидаги нутқида.

Путинга кўра, минтақавий зиддиятларни Россиянинг фаол кўмаги билан ҳал этиш глобал хавфсизликни таъминлашнинг муҳим йўналиши ҳисобланади. Россия раҳбари РФнинг ҳарбий ёрдами туфайли Суриянинг аксарият ҳудудларини халқаро террорчилардан озод қилиш мумкин бўлганини эслади. Эрон ва Туркия билан биргаликда сиёсий ва дипломатик музокараларнинг бошланиши барқарорлаштириш жараёнини бошлашга имон бергани таъкидланди. Путин шу билан бирга, Россия Тоғли Қорабоғдаги можарога ҳал қилувчи ҳисса қўшганини ҳам ёдга олди.

“Россия тинчликпарвар кучлари минтақадаги тинчлик ва хавфсизликни ишончли тарзда кафолатлайди, гуманитар вазиятни яхшилаш, ҳудудни миналардан тозалаш ва ижтимоий инфратузилмани тиклаш бўйича кўп ишларни амалга оширмоқда”, деган Путин.

Путин шунингдек, Россия НАТО мамлакат чегараларида ҳарбий салоҳияти ва инфратузилмасини ўстириб бораётганидан хавотирга тушмай қолмаслигини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин

Баҳолаганлар

316

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг