Республика “ГАИ” раҳбари лавозимидан озод этилди
Жамият
−
18 Июль
17625Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи, полковник Олим Чориқулович Саидов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Олим Саидов Юнусобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасининг ўринбосари – Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
У 2019 йил ноябрь ойидан ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. Ўтган йили Олим Саидовга ҳайфсан берилганди.