Решфорд жароҳат сабаб бир нечта ўйинни ўтказиб юборади
Спорт
−
22 Март 2019
3952Англия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Решфорд жароҳат сабаб терма жамоа базасини тарк этди. Бу ҳақда football.ua нашри хабар тарқатмоқда.
21 ёшли футболчи аллақачон “қизил иблислар” сафига бориб қўшилган. Хабарларга кўра, Решфорд терма жамоанинг жорий йиғинидаги учрашувларнинг бирортасида ҳам майдонга туша олмайди.
Англия терма жамоаси Европа чемпионати саралаши доирасида 22 март куни Лондонда Чехияга қарши тўп сурса, 25 март куни сафарда Черногория термаси билан куч синашиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Маркус Решфорд бутун феврал ойи давомида жароҳатлар билан курашиб келди. МЮнинг кўпчилик футболчилари жароҳат олганлиги сабабли, Маркус ҳатто айрим ўйинларда оғриқни ҳис қилсада майдонга чиқишга мажбур бўлган эди. Футболчининг тикланиб, майдонга қайтиш санаси маълум эмас.