АПЛда 5-тур учрашувлари якунланди
Спорт
−
22 Сентябрь 2547 3 дақиқа
Кеча, 21 сентябрь куни Англия Премьер-лигасида 5-тур учрашувлари якунига етди. Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган “Ливерпуль” ўз ҳамшаҳарлари билан дербида ғалаба қозонган бўлса, “Манчестер Юнайтед” уйида “Челси”ни енгди. Турнинг марказий учрашувида “Арсенал” ва “Манчестер Cити” муроса йўлини танлади.
- “Ливерпуль” 2-1 “Эвертон”. Мерсисайд дербисида “Ливерпуль” устун келди. Арне Слотт шогирдлари Гравенберх ва Экитикенинг голлари эвазига ҳисобда олдинга чиқди. “Эвертон” эса битта жавоб голи киритишга эришди, аммо бу етарли бўлмади.
- “Брайтон” 2-2 “Тоттенхэм”. Ўйин давомида “Брайтон” икки марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, бироқ “Тоттенхэм” курашни қўлдан бой бермади ва якунда дуранг натижага эришди.
- “Вулверхэмптон” 1-3 “Лидс Юнайтед”. “Лидс” яхши прессинг орқали устунликка эришди ва учта гол урди. “Вулверхэмптон” фақат битта гол билан жавоб бера олди.
- “Вест Хэм” 1-2 “Кристал Пэлас”. Лондон дербисида “Кристал Пэлас” меҳмонда бўлса-да, ўз имкониятлардан унумли фойдаланди ва муҳим ғалаба эришди.
- “Бернли” 1-1 “Ноттингем Форест”. Тенг кучлар баҳсида иккала жамоа ҳам гол уриб, 1 очкодан бўлишиб олишди.
- “Манчестер Юнайтед” 2-1 “Челси”. “Манчестер Юнайтед” Олд Траффордда мухлисларини хурсанд қилди. Биринчи бўлимда устунликда ҳаракат қилиб, охиригача натижани сақлаб қолди. Учрашувда ҳар иккала жамоа аъзоларига (“Челси”дан Роберт Санчес, МЮдан Каземиро) ҳам биттадан қизил карточка кўрсатилди.
- “Фулхэм” 3-1 “Брентфорд”. “Фулхэм” ўз уйида кучли ўйин кўрсатиб, рақибини ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди.
- “Сандерленд” 1-1 “Астон Вилла”. “Астон Вилла” мавсумдаги дастлабки голини киритишга муваффақ бўлди. “Сандерленд” эса иккинчи бўлимдаги голи эвазига бир очко ишлаб олди.
- “Борнмут” 0-0 “Ньюкасл Юнайтед”. Ўйин жуда ёпиқ бўлди. Ҳимоялар мустаҳкам ҳаракатланишди ва ҳисоб очилмади.
- “Арсенал” 1-1 “Манчестер Cити”. Ўйинда Холанд “Манчестер Cити”ни олдинга олиб чиқди. Жамоа учрашувнинг сўнги дақиқаларигача устунликни ўзида сақлаб турган эди, аммо иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Мартинеллининг голи “Арсенал”ни қутқарди. Томонлар дуррангга имзо чекди. Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди ва жароҳат сабаб иккинчи бўлим аввалида захирага олинди.
Маълумот учун, АПЛда якунланган тур учрашувларидан сўнг, “Ливерпуль” жамоаси 15 очко билан турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда. Энг яқин таъқибчиси “Арсенал” эса 10 очко тўплаган ҳолда 2-ўринни банд этган. 6-тур учрашувлари жорий йилнинг 27 сентябрь куни старт олади.