“Манчестер Юнайтед” янги стадион қурмоқчи
Спорт
−
16 Октябрь 3081 2 дақиқа
Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби янги стадион қуриш борасида жиддий қадам ташламоқда. Клуб 2006 йилда сўнгги бор таъмирланган “Олд Траффорд”дан воз кечиб, “Шимолий Уэмбли” деб аталувчи янги аренани барпо этиш ниятида. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.
Манбага кўра, янги стадион “Freightliner” компаниясига тегишли ер майдонида қурилади. “Манчестер Юнайтед” ушбу ер учун компания сўраётган 460 миллион еврога нисбатан 57,5 миллион еврога кўпроқ таклиф берган. Томонлар ҳозирда келишувга жуда яқинлашгани айтилмоқда.
“Манчестер Юнайтед” янги стадион учун 2,4 миллиард евро сармоя киритишни режалаштирган. Қурилиш тугагач, 100 минг томошабинга мўлжалланган, замонавий, ёпиқ стадион 2030-2031 йилги мавсумда фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
“Манчестер Юнайтед” эгаси, британиялик миллиардер Сэр Жеймс Рэтклифф янги иншоотни “ақл бовар қилмайдиган ва рамзий лойиҳа” деб атаган. У, шунингдек, бу стадионни Шимолнинг Уэмблиси сифатида таърифлаган.
Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед”нинг янги арена лойиҳаси таниқли архитектор Норман Фостер томонидан ишлаб чиқилган. Фостер илгари “Уэмбли”, “Этиҳад” ва “Камп Ноу” каби стадионлар билан ишлаган архитектор сифатида танилган.