Рекорд янгиланди. Бугун коронавирусдан қарийб 600 киши соғайди
Жамият
−
28 Июль 2020
8026Бугун, 28 июль куни Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш бўйича рекорд ўрнатилди. Коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 591 нафари соғайди.
Жумладан, 381 нафари Тошкент шаҳридаги 17 та шифохонада даволанаётган беморлардир, 82 нафари Тошкент вилоятида, 41 нафари Андижонда, 23 нафари Сирдарёда, 20 нафари Наманганда, 17 нафари Бухорода ва яна 17 нафари Навоийда, 10 нафари эса Қорақалпоғистон Республикасида касалликдан фориғ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 27 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 569 нафар бемор тузалганди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда 12 265 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган.
LiveБарчаси