Рекорд янгиланди. 3 ўлим ва 342 нафар бемор қайд этилди

Жамият

image

Бугун, 6 июль куни Ўзбекистонда 342 ҳолатда касаллик қайд этилди. Шундан 204 нафари карантин муассасаларида, 116 нафари аҳоли орасида, 22 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотша кўра, Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этди.

Кун давомида Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 106 нафар фуқаро соғайди. 
 
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 10362 нафар бемордан 6628 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 64 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3697 нафар бемордан 25 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

830

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг