Рекорд! Бугуннинг ўзида 119 нафар бемор коронавирусдан соғайди
Жамият
−
08 Май 2020
14231Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида 27 нафар бемор коронавирус касаллигидан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 7 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Айни соатларда пойтахтдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар ҳамда Сурхондарё вилоятида 6 нафар, жами 27 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.
Эндиликда Тошкент шаҳрида тўлиқ соғайганлар 548 нафарга, Сурхондарё вилоятида эса 35 нафарга етди. Шундай қилиб, бугун жами 119 нафар бемор тузалиб, коронавирусга чалинган беморлар соғайишни бошлаган кундан буён ўтган вақт ичида энг юқори кўрсаткич қайд этилди.
Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1775 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирда вирус юқтирганлар 2324 нафарни ташкил қиляпти. Бугунгача беморларнинг 10 нафари вафот этган.
LiveБарчаси