Референдумда учта участкадаги натижалар ҳақиқий эмас деб топилди

Жамият

image

Кеча, 30 апрель куни ўтказилган референдумда 8-Сирдарё вилояти округидаги 226-сон, 10-Тошкент вилояти округидаги 651-сон ва 14-Тошкент шаҳар округи 772-сон референдум участкаларида қоидабузарликлар аниқланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси маълум қилди. 

Таъкидланишича, комиссия аъзосининг бир нечта бюллетенни ўзи тўлдираётгани ҳамда улар томонидан бюллетенларни овоз бериш қутисига ташлаш, овоз берганлар сонини нотўғри кўрсатилганлик каби ҳатти-ҳаракатлар мазкур участкалардаги овоз бериш натижаларини шубҳа остига қўйган.

Шу сабабли, “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги қонуннинг 38-моддасига биноан, овоз бериш якунларига таъсир қилган қоидабузарлик туфайли Марказий сайлов комиссияси томонидан ушбу участкалар бўйича овоз бериш якунлари ҳақиқий эмас деб топилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Референдум участка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг