Референдумни расман ўтган, деб ҳисоблаш мумкин – МСК

Жамият

Ўзбекистонда конституциявий референдумни расман ўтган, деб ҳисоблаш мумкин. Лекин якуний хулоса овоз бериш натижаларидан келиб чиққан ҳолда берилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида бўлиб ўтган брифинг давомида Комиссия раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров маълум қилди.

“Ўзбекистон Республикаси референдуми тўғрисида”ги қонуннинг 38-моддасида белгиланган қоидага мувофиқ референдумга овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритилганларнинг камида ярми иштирок этган бўлса, референдум ўтган, деб топилади”, деди Қўчқоров.

Унинг айтишича, соат 13:00 га қадар 12 млн 83 минг 105 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, умумий сайловчиларнинг 62,24 фоизи янги Конституцияни қабул қилиш бўйича референдумда овоз берган.

“Аввал маълум қилганимиздек, референдумда овоз берувчилар рўйхатига 19 млн 722 минг 827 нафар фуқаро киритилган. Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи участка ва округ комиссиялари маълумотларига эътибор қаратсак, соат 13:00 га қадар 12 млн 83 минг 105 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ёки умумий сайловчиларнинг 62,24 фоизи овоз берган. Ушбу рақамлар Сайлов Комиссияси томонидан жорий референдумни ўтган деб ҳисоблашга асос бўлади”, дея таъкидлади МСК раиси ўринбосари.

Баҳром Қўчқоровнинг айтишича, якуний хулоса овоз бериш тугаганидан кейин берилади.

“Овоз бериш жараёнларида қонун талабларига тўлиқ риоя этилишини Марказий Сайлов Комиссияси назорат қилиб бормоқда”, деди Комиссия раиси ўринбосари.


Мақола муаллифи

Теглар

Референдум овоз бериш натижалари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг