Референдум бўйича судларга ҳеч қандай шикоят келиб тушмагани айтилди

Жамият

image

Референдумни ташкил қилиш, уни ўтказиш вақтида мансабдор шахслар, сиёсий партиялар ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки референдум комиссиялари аъзолари томонидан йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан  фуқаролар  томонидан судларга ҳеч қандай шикоят келиб тушмаган. Бу ҳақда, бугун, 1 май куни Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Олий суд раиси ўринбосари Ҳалилулло Тўрахўжаев маълум қилди.

“Овоз беришнинг яширинлигини бузиш, референдум ҳужжатларини қалбакилаштириш, имзо варақаларига сохта ёзувлар киритиш, берилган овозларни атайлаб нотўғри ҳисоблаш, фуқароларнинг референдумда эркин иштирок этишларига зўрлик ишлатиш, қўрқитиш, алдаш ёки оғдириб олиш йўли билан тўсқинлик қилиш билан боғлиқ жиноят ишлари ҳам судларнинг иш юритувига келиб тушмади”, деди Олий суд раиси ўринбосари.

Шунингдек, референдумга тайёргарлик кўриш жараёнлари бошланганидан бугунги кунга қадар референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш, жумладан, референдум ўтказувчи комиссияларнинг фаолиятига аралашиш, уларнинг ишига тўсиқларни юзага келтириш каби ҳолатлар ҳам аниқланмаган. Референдум ўтказувчи комиссияларнинг қарорларини ижро этмаслик, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни ғайриҳуқуқий равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари эса судларга келиб тушмаган.

“Айни пайтга қадар референдумга қўйилган масалалар юзасидан ташвиқот олиб бориш шартлари ва тартибини бузиш, референдумга тайёргарлик кўриш ва референдум ўтказиш жараёнида ахборот ҳамда ташвиқот материалларини қасддан йўқ қилиб юбориш ёки уларга қасддан шикаст етказиш билан боғлиқ бўлган қоидабузарлик учун бирон-бир шахс маъмурий жавобгарликка тортилмаган”, деди Олий суд вакили.

Бундан ташқари, фуқаролар томонидан референдум ўтказувчи комиссияларига ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисидаги мурожаатларига берилган жавобларидан норози бўлиб судларга ариза (шикоят) келтирилмаган.

“Маъмурий судларга референдум ўтказувчи комиссияларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан, жумладан, овоз берувчи фуқаролар рўйхатидаги хато ёки ноаниқлик тўғрисида шикоятлар келиб тушмади. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан судга мурожаат қилишмаган”, дея маълумот берди у.

Қолаверса, 19-26 апрелда бўлиб ўтган муддатидан олдин овоз бериш жараёни бўйича ҳам судга низоли ҳолатлар тўғрисида мурожаатлар келиб тушмагани маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

референдум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made