“Реал” ЕЧЛда антирекорд ўрнатди

Спорт

image

“Реал Мадрид” Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби бўла туриб, мусобақада кетма-кет 3 та ўйинда мағлубиятга учраган биринчи клубга айланди. Бу ҳақда “Opta” хабар берди.

“Реал” ЕЧЛ умумий гуруҳ босқичининг 5-тури доирасида “Реал” сафарда “Ливерпуль”га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бунгача Мадрид клуби “Милан” ва “Лилль”га ютқазганди.

Мадриднинг “Реал” клуби айни дамда Чемпионлар Лигаси турнир жадвалида 6 очко билан 24-ўринда бормоқда. Турнирнинг гуруҳ босқичидаги қолган учта ўйинда жамоа “Аталанта”, “Ред Булл Зальцбург” ва “Брест” билан тўқнаш келади.

Маълумот учун, ЕЧЛ умумий гуруҳ босқичида 1-8 ўринларни эгаллаган жамоалар тўғридан тўғри чорак финалга чиқса, 9-24 поғоналарни банд этган клублар плей-офф босқичида ўзаро беллашиб, чорак финал йўлланмаси эгасини аниқлаб олади. 25-36 ўринни эгаллаган клублар эса турнир билан хайрлашади.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Чемпионлар лигаси Ливерпуль Реал Мадрид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг