“Реал” ўтган мавсум қанча фойда кўрди?
Спорт
−
18 Июль 2023
7115Мадриднинг “Реал” клуби 2022-23 йилги мавсум якунлари бўйича молиявий ҳисоботини эълон қилди. Ўтган мавсумни жамоа 12 миллион евро фойда билан якунлади. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди.
Трансферларни ҳисобга олмаганда клуб даромади 843 миллион еврони ташкил этди. “Қаймоқранглилар” 2018-19 йилги пандемия даврида 757 миллион евро ишлаб топганди. Қайд этилишича, клуб даромади аввалги мавсумга нисбатан 17 фоизга ошган.
Клубнинг соф қарзи 263 миллион евродан 47 миллион еврога камайди. Ҳозирда “Реал”нинг молиявий аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда. Шунингдек, жамоа уй стадиони “Сантьяго Бернабеу”ни реконструкция қилиш ҳам режага мувофиқ олиб борилаётгани қайд этилган. Ишларнинг асосий қисмини 2023 йил охиригача якунлаш режалаштирилган.
Маълумот учун, Мадрид суперклуби ўтган мавсум Испания Ла Лигасида 2-поғонани эгаллаганди. Карло Анчелотти шогирдлари Испания кубогида ғолиб бўлди.
LiveБарчаси