Европада йилнинг энг яхши футбол президенти аниқланди

Спорт 4141
image

Испаниянинг “Реал Мадрид” футбол клуби президенти Флорентино Перес Европанинг “Golden boy 2022” тақдирлаш маросимида йилнинг энг яхши клуб президенти деб топилди. Бу ҳақда испан клуби матбуот хизмати хабар берди.

Перес 2000 йилда “Реал Мадрид” президенти бўлганди, кейин унинг қўл остидаги жамоа даври “галактикос” деб атала бошланди. Бунга клубнинг харидлари сабаб бўлди: Луиш Фигу, Роналдо, Зинедин Зидан, Девид Бекхем, Майкл Оуэн ва Робиньо каби футбол юлдузлари Перес президентлик қилган йилларда “Реа” аъзосига айланишди. 

2006 йилнинг февралида Перес “Реал” Европа Чемпионлар лигасида “Арсенал”га ва Испания чемпионатида “Мальорка”га мағлуб бўлганидан кейин истеъфога чиқди.

Перес 2009 йилда иккинчи марта “Реал” президентига айланди. Сайловдан кейинги дастлабки ойларда у Кака ва Криштиану Роналду, яъни мос равишда 2007 ва 2008 йилги “Олтин тўп” соҳибларини “Реал Мадрид”га олиб келди.

Маълумот учун, Переснинг иккинчи сайланишидан сўнг “қироллик клуби” 5 марта ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритди.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 63
Рейтинг: 2.8
Теглар
t
×