“Реал” Унаи Эмери билан музокаралар олиб бормоқда – манба

Спорт

image

“Реал Мадрид” клуби “Астон Вилла” бош мураббийси Унаи Эмери билан музокаралар олиб борди. Бу ҳақда журналисти Рамон Альварес де Мон хабар берди.

Манбага кўра, агар “Реал Мадрид” ёзда яна бош мураббийни алмаштиришга қарор қилса, Унаи Эмери асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Сўнгги кунларда томонлар Эмерининг ушбу лавозимга тайёрлиги ва эҳтимолий ҳамкорлик шартларини баҳолаш мақсадида музокаралар олиб борган.

Маълумки, жорий йилнинг 12 январь куни “Реал Мадрид” Хаби Алонсо билан бош мураббийлик бўйича ҳамкорлик якунланганини эълон қилган эди. Унинг ўрнига вақтинча Альваро Арбелоа тайинланди. Арбелоа раҳбарлигида мадридликлар барча мусобақаларда 5 та ўйин ўтказиб, 3 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этди.

54 ёшли Унаи Эмери фаолияти давомида “Севилья” клуби билан 2014-2016 йилларда кетма-кет уч марта Европа лигаси ғолибига айланган. Кейинчалик у 2021 йилда “Вильярреал” билан ушбу совринни яна қўлга киритган.

Маълумот учун, Унаи Эмери 2022 йилдан буён “Астон Вилла”ни бошқариб келмоқда. Жорий мавсумда 23 турдан сўнг жамоа Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида пешқадам “Арсенал”дан тўрт очко ортда қолган ҳолда учинчи ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

“Реал Мадрид” Унаи Эмери “Астон Вилла”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг