“Реал” “Сити” футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби Саудия Арабистони клублари томонидан қизиқиш билдирилаётган бразилиялик футболчи Винисиус Жуниор жамоани тарк этган тақдирда клубнинг асосий трансфер мақсади сифатида “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холандни нишонга олди. Бу ҳақда “Madrid Universal” хабар берди.

Мадридликлар ҳозирда жароҳат оқибатида мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбораётган Эрлинг Холанд атрофидаги воқеаларни диққат билан кузатиб бормоқда. 24 ёшли ҳужумчининг ўзи ҳам мавсум якунлангач, “шаҳарликлар” сафини тарк этиш ниятида.

Маълумот учун, “Transfermarkt” портали Холанднинг нархини 200 миллион еврога баҳолаган. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2034 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Жорий мавсум форвард “Сити” сафида барча мусобақаларда 40 та баҳсда майдонга тушиб, 30 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Манчестер Сити Эрлинг Холанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг