“Реал” посбони фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
Спорт
−
20 Июль
2848Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Андрей Лунин “қаймоқранглилар” билан ҳали шартнома имзоламаган ва жамоани тарк этишга яқин турибди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Манбага кўра, Лунин “Челси” билан шартнома имзолашга яқин турибди, бироқ унинг трансфер суммаси ва шартнома тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган.
Таниқли футбол журналисти Фабрицио Романо эса бу маълумотни рад этмоқда.
“Челси”га тегишли бўлган, “Реал”да ижара асосида тўп тепаётган Кепа эса доимий равишда “Реал Мадрид” аъзосига айланишни хоҳлайди. Кепага “Ал-Иттиҳод”дан расмий таклиф тушган, аммо “Челси” “Реал”нинг дарвозабонлар борасидаги қарорини кутмоқда.
Ўтган мавсумда Лунин “Реал” сафида 31 та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади.