“Реал”нинг асосий ҳимоячиси жароҳат олди
Спорт
−
01 Апрель 2023 6644 1 дақиқа
Мадриднинг “Реал” клубининг франциялик ҳимоячиси Ферлан Менди жароҳати сабаб сафдан чиқди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Манбага кўра, футболчининг қайта тикланиш даври тахминан бир ой давом этади.
Бу франциялик футболчининг жорий мавсумдаги иккинчи жиддий жароҳати ҳисобланади. Аввалроқ олган жароҳати боис Менди тахминан олти ҳафта майдонга тушолмаганди.
Жорий мавсумда 27 ёшли Менди “Реал” сафида барча турнирларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь