“Реал” Мбаппега катта бонус тўлади
Спорт
−
10 Март 5130 1 дақиқа
Мадриднинг “Реал” клуби франциялик футболчи Килиан Мбаппега 117 миллион евро миқдорида бонус тўлади. Бу ҳақда “El Nacional” хабар берди.
Манбага кўра, “қаймоқранглилар” яқинда франциялик форвардга 117 миллион евро + йиллик маош миқдоридаги шартнома бонуси тўлаган.
Мбаппе “Реал”га ёзги трансфер ойнасида қўшилган эди. Жорий мавсумда франциялик футболчи барча турнирларда 39 та ўйин ўтказиб, 27 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.
Қайд этиш жоиз, Мбаппе ёзги трансфер ойнасида ПСЖни тарк этган ва “Реал” билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган эди. 26 ёшли ҳужумчи “қироллик клуби” сафида энг кўп маош оладиган футболчи ҳисобланади. Мбаппенинг жамоадаги йиллик маоши 30 миллион евродан ортиқ.
Live
Барчаси