“Реал” - “Манчестер Сити” ўйинига ҳакам тайинланди

Спорт

image

“Реал Мадрид” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) плей-офф босқичи доирасидаги жавоб ўйинини FIFA рефериси Иштван Ковач бошқариб борадиган бўлди. Бу ҳақда “Реал” клуби матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, руминиялик ҳакам тўртинчи марта “Реал” иштирокидаги ўйинда иш олиб боради. Эътиборлиси, Ковач шу вақтга қадар айнан “Манчестер Сити” ва “Реал Мадрид” жамоалари ўртасидаги ўзаро ўйинда ишлаган ва баҳсда “шаҳарликлар”нинг қўли баланд келган. 2021/22 йилги мавсум ЕЧЛ ярим финалининг биринчи баҳсида Англия клуби “Реал”ни ўз уйида 4:3 ҳисобида мағлуб этганди, аммо икки ўйин натижасига кўра, қироллик клуби турнир финалига йўл олган.

Маълумот учун, жорий мавсум “Манчестер Сити” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки баҳсда “қаймоқранглилар” 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилди. Томонлар ўртасидаги жавоб ўйини Тошкент вақти билан 20 февралга ўтар кечаси Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Реал Мадрид Иштван Ковач

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг