“Реал Мадрид” “Астон Вилла” ҳужумчиси учун курашга қўшилди
Спорт
−
25 Январь 2746 1 дақиқа
Мадриднинг “Реал” клуби “Астон Вилла” футболчиси Жон Дюранни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “Foot Mercato” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Реал” “Астон Вилла” ҳужумчиси Жон Дюран учун ПСЖ ва “Ал-Наср” қаторида курашга қўшилди. “Қироллик клуби” футболчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр.
Маълумот ўрнида, Дюран “Астон Вилла” таркибига 2023 йилда келиб қўшилган ва амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган. 21 ёшли ҳужумчи жорий мавсум клуб таркибида барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушди ва 12 та гол урди. Колумбиялик футболчининг нархи “Transfermarkt” порталида 40 миллион еврога баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ПСЖ Асенсиони Дюранга алмашмоқчилиги ҳақида хабар берилган эди.